Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Магистратурага кириш имтиҳонлари 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади
Имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.
2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, бу Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 3-сон мажлиси баёни қарорида белгилаб қўйилди.
Қайд этилишича, имтиҳонлар тест синови тарзида компьютерда онлайн олинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилида таълимнинг магистратура босқичига республика бўйича жами 10 425 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган.
Шундан 5475 нафари грант, 4950 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олади.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
13:01 / 09.01.2026
Давлат стипендияларини тайинлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди
18:52 / 15.11.2025