Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги вазият: Берлускони шифохонада, «Бэтмен» хавф остида
Сильвио Берлускони тунни шифохонада ўтказди, Британиянинг турли ҳудудларида хориждан келувчилар учун турлича қоидалар амал қилмоқда, Намибияда итлар коронавирусни аниқлайди.
Жума куни ҳолатига дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 27 миллиондан ошди, шу вақтгача 869 минг киши Covid-19 қурбонига айланган.
Берлусконининг ётқизилиши
Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконида Covid-19 аниқланди ва у тунни шифохонада ўтказди.
Берлусконининг «Олға Италия!» партиясидагилар собиқ бош вазирнинг ҳолати барқарорлашгани ҳақида маълум қилишган.
«Эҳтиёткорлик юзасидан уни шифохонага ётқизиш зарур эди, шифокорлар унда Covid-19 кечишини кузатиб боришмоқда, ҳозирда унинг ҳолати яхшиланган», деган собиқ бош вазир партиясидан бўлган сенатор Личия Ронзулли.
Берлускони Миландаги Сан-Рафаэле шифохонасига ётқизилган. Унинг икки фарзандида ҳам коронавирус аниқланган.
Аввалроқ сиёсатчининг даволовчи шифокори Берлусконида касаллик ташқи аломатларсиз енгил шаклда кечаётганини маълум қилганди. Собиқ бош вазирнинг ўзи вирусни қаерда юқтириб олганидан бехабар эканини билдирганди.
«Бэтмен» хавф остида
Бэтмен ҳақидаги саганинг сўнгги фильмини суратга олиш ишлари яна тўхтатилди. ОАВ маълумотига кўра, бунга актёр Роберт Паттинсон коронавирусга чалингани сабаб бўлди.
Фильм суратга олинаётган Warner Brothers студиясида суратга олиш гуруҳи ходимларидан бирида коронавирус аниқлангани тасдиқланган, аммо Паттинсон ҳақида ахборот берилмаган.
Бэтмен ҳақидаги сўнгги фильмнинг режиссёри Пит Ривз коронарвирус туфайли суратга олиш ишларини иккинчи бор тўхтатмоқда. Фильм кейинги йил июнида экранларга чиқиши мўлжалланганди, аммо энди премьера 2021 йил октябридан олдин бўлмайди.
Vanity Fair журнали маълумотига кўра, 34 ёшли Паттинсон Англияга суратга олиш ишларида қатнашиш учун келганида вирус юқтириб олган.
Бўлинган қироллик ва Янги Зеландияда янги вирус ўчоғи
Британияда пандемия билан боғлиқ чекловлар борасида баҳслар давом этмоқда.
Ҳозирда Бирлашган қиролликнинг турли нуқталарида турлича қоидалар амал қилмоқда, хусусан хорижга чиқиш ва бошқа давлатлардан келувчилар учун карантин бўйича турлича қоидалар жорий этилган.
Масалан, Шотландия ва Уэльсда Португалия ва Грециянинг айрим ҳудудларидан келганларни карантин кутади, Англия ва Шимолий Ирландия ҳукумати эса буни талаб этмайди.
«Биз аввалига маълумотларни таҳлил қилишга, кейин қоидаларни киритишга ҳаракат қиламиз. Аммо мен биз турлича хулосаларга келишимиздан ва бу одамларни чалкаштиришидан хавотирдаман», деган BBC билан суҳбатда транспорт вазири Грант Шаппс.
Францияда пандемия туфайли танаффусдан кейин очилган мактаблар яна ёпилиши бошланди. Жума куни таълим вазири Жан-Мишель Бланке мамлакатда 22та ўрта мактаб ўз эшикларини ўқувчилар учун ёпиши ҳақида маълум қилди.
Вазир бу мактабларнинг фақат бир қисми экани, Францияда 60 минг мактаб борлигини қайд этиб ўтган.
Янги Зеландияда майдан буён илк марта коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди. Тахминан 50 ёшли эркак Окленд яқинидаги шифохонада вафот этган. У Янги Зеландияда коронавируснинг энг ёш қурбони бўлди.
Янги Зеландияда пандемия даврида жиддий авж олиш кузатилмаган, мамлакатда апрелдан кейин 102 кун давомида бирорта янги касалланиш ҳолати қайд этилмаганди.
Ҳатто июнь ойида бош вазир Жасинда Ардерн давлат коронавирус устидан тўлиқ ғалаба қозонганини эълон қилганди. Аммо август ойида оролда вирус тарқалиши яна авж ола бошлади: Оклендда бир кунда 14 бемор аниқланди, улардан бири хориждан келганди.
Коронавирус итлар билан қидирилади
Намибия Университетининг тиббиёт мактаби итларни коронавирусни аниқлашга ўргатди. Маҳаллий нашрларнинг маълум қилишича, итлардан аэропортлар ва чегара пунктларида фойдаланиш мўлжалланмоқда.
Университетнинг итлар билан ишловчи ходимлари жониворларнинг коронавирусга чалинган шахсни аниқлаш аниқлиги 95 фоиз атрофида.
Лойиҳа икки ой муқаддам бошланган, аммо ҳозирча итлар қачон бу хизматга тайёр бўлиши маълум эмас.
Бу коронавирусдан зарарланганларни аниқлашда итлардан фойдаланиш бўйича илк мисол эмас. Аввалроқ Францияда ҳам шундай тажриба ўтказилганди.
Маълум бўлишича, коронвирусга чалинган инсондан чиққан тер ҳиди соғлом одамдан чиққан тер ҳидидан фарқланади ва итлар буни осонгина аниқлашади.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023