Жамият | 11:57 / 04.09.2020
12188
2 дақиқада ўқилади

Наманганда яна бир ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 3 сентябрь куни соат 10:00да ҳайдовчи, 39 ёшли Б.У. бошқарувида бўлган BMW русумли автомашинасида Наманган вилояти Чуст тумани Варзик-Қорақўрғон автомобиль йўли бўйлаб Варзик йўналишининг 1-километрида ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у шу вақтда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида автомашинада бўлган 2 нафар йўловчи, яъни 33 ёшли М.У. ва унинг қизи вояга етмаган 3 ёшли Р.У. ҳодиса жойида вафот этган, ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

ЙТҲ содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган.

Ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид