Жаҳон | 19:49 / 05.09.2020
4723
1 дақиқада ўқилади

Бангладешдаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP

Дастлабки тахминга кўра, портлашга газ тўпланиб қолиши сабаб бўлган.

Бангладешнинг Нараянганж шаҳридаги масжидда содир бўлган портлаш натижасида 16 киши ҳалок бўлди. Associated Press (AP) агентлигининг хабар беришича, 37 киши жароҳатланиб касалхонага ётқизилган.

Аввалроқ Reuters 13 киши ҳалок бўлгани ва 30 киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилганди.

Хабар қилинишича, 16 киши, улар орасида бир нафар етти ёшли бола ҳам бўлган, олган жароҳатлари натижасида вафот этган. Камида 37 киши 90 фоиз куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Дастлабки тахминга кўра, портлашга газ тўпланиб қолиши сабаб бўлган.

Reuters агентлигининг хабарига кўра, масжидда барча эшик ва деразалар ёпиқ бўлган, ишлаб турган кондиционерлар чақнаш манбаи бўлиб, бу портлаш келтириб чиқарган бўлиши мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид