20:29 / 06.09.2020
25344

Mobiuz талабалар учун тариф режасини тақдим этди

«Talaba» тарифи Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланади.

Шу йилнинг август ойида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев талабалар учун қулай нархлардаги тариф режаларини жорий қилиш топшириғини берган эдилар. Шунингдек, ёшларнинг масофавий таълим олиш учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида урғу берилганди. Mobiuz мобел оператори мутахассислари мазкур масалаларни ўрганган ҳолда янги имтиёзли тариф режасини ишлаб чиқдилар.

«Talaba» тариф режасига 1 000 МБ, тунги 1 000 МБ, Ўзбекистон бўйича қўнғироқларга 500 дақиқа ва 500 SMS-хабар киритилган. Абонент тўлови ойига 15 минг сўм. Тарифнинг асосий қулайлиги шундаки, у 100 та ахборот-таълим ресурсларидан бепул, яъни мегабайтларни сарфламаган ҳолда фойдаланиш имкониятини беради.

Хусусан, улар қаторида – республиканинг барча олийгоҳларини масофавий таълим ресурслари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ веб-сайтлари ва бошқалар. Сайтларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин: mobi.uz/uz/tariff/privilege/21408.

Шу билан бир қаторда, тариф ойнинг биринчи санасига боғланмаганлиги ва абонент тўлови учун маблағ етарлича бўлмаганда, у автоматик равишда кунлик ечилиш тартибига ўтишини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Масалан, талаба тарифга 15-сентябрь куни уланди. Шу куннинг ўзида унга тариф бўйича барча тўпламлар тақдим этилади, абонент тўлови ҳам тўлиқ ечиб олинади. Келаси абонент тўловини ечиб олиш 15 октябрь куни амалга оширилади. Лекин абонент балансида 15 мингдан кам маблағ бўлса, кунлик тўлов 750 сўмни ташкил қилади, дақиқа ва мегабайтлар ҳам кунлик тартибда тақдим этилади.

««Talaba» тарифи – олий таълим муассасалари, шу жумладан хорижий олийгоҳларнинг мамлакатимиздаги филиаллари талабалари учун қулай таклифдир. Арзон нархлар ва таълим ресурсларидан бепул фойдаланиш имконияти ёшларга таълим олиш ва мустақил равишда билимларни оширишга кенг имконият яратади. Уланиш учун паспорт ҳамда талабалик гувоҳномаси (ёки олийгоҳда ўқишини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат) керак бўлади холос, - дейди Mobiuz’нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

Компаниянинг маҳсулот ва хизматлари ҳақидаги батафсил маълумот www.mobi.uz сайтида ҳамда компаниянинг расмий Telegram-каналида (t.me/MOBIUZrus) тақдим этилган.

Top