Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пьер Гасли “Формула-1”да биринчи ғалабага эришди
“Формула-1” пойгаларида иштирок этувчи “Альфа Таури” жамоаси пойгачиси Пьер Гасли фаолиятидаги биринчи ғалабага эришди. У “Формула-1”нинг Италиядаги Монца автодромида ўтган босқичи ғолиби бўлди.
Фото: AFP
Марра чизиғини иккинчи бўлиб “Макларен” аъзоси Карлос Сайнс кесиб ўтган. 3-ўринни “Рейсинг Пойнт” пойгачиси Лэнс Стролл эгаллаган.
Пойга пешқадами ва амалдаги чемпион Льюис Ҳэмилтон светофорнинг қизил чироғига қарамай пит-лейнга киргани учун 10 сониялик жарима билан жазоланган. Пойга “Феррари” аъзоси Шарл Леклер иштирокидаги авария сабабли тўхтатилган. У давом эттирилгач Ҳэмилтон жазо сониялари сабабли охирги ўринга тушиб кетган. У қолган вақт давомида позициясини яхшилай олишга ва 7-ўринни эгаллашга муваффақ бўлган.
1995 йилдан бери биринчи марта Италия босқичида Ferrari’нинг икки пойгачиси - Шарль Леклер ва Себастьян Феттель трассадан чиқиб кетди.
Бир кун аввал Ҳэмилтон квалификация босқичида энг яхши вақтни намойиш қилганди. У бир айланани 1 дақиқа 18,887 сонияда ўтиб, чемпионат тарихидаги мутлақ рекордни ўрнатган.
Умумий ҳисобда Ҳэмилтон 164 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 2-ўринни Валттери Боттас 117 очко билан, 3-ўринни Макс Ферстаппен 110 очко билан эгалламоқда.
Пойгаларнинг кейинги босқичи ҳам Италияда 11-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
09:33 / 23.02.2026
Веронада қишки Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди
21:31 / 20.02.2026
Норвегия олтин медаллар сони бўйича қишки Олимпиада рекордини ўрнатди
09:55 / 20.02.2026
Паралимпиада: Италия — россияликлар ва беларусларни киритишга қарши
13:29 / 13.02.2026