Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ипак Йўли» банки: «яшил» тадбиркорлар сўзда эмас, амалда рағбатлантирилади!
«Ипак Йўли» банки GEFF дастури доирасида ЕТТБ билан ҳамкорликда ўзбекистонлик тадбиркорларга илк беғараз грант маблағлари тақдим этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги «2019-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг «Яшил иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 4477-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, бундан асосий мақсадлардан бири – хусусий секторда «яшил» ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали табиий ва сув ресурсларини сақлаб қолиш, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон бизнесини самарали, ресурсларни тежайдиган ва экологик жиҳатдан тоза фаолиятга ўзгартирилишига эришилади.
Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ипак Йўли» банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида ГEФФ [Яшил иқтисодиётни молиялаштириш механизми] дастурини амалга ошириш учун 5 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз келишуви имзоланган. Ушбу келишувнинг мақсади тадбиркорларнинг бизнесини «Яшил иқтисодиёт»га ўтишига қаратилган лойиҳаларини молиялаштиришдан иборат бўлиб, бу қуйидагиларни англатади:
- Энергия тежаш;
- Қайта тикланадиган энергия;
- Сувни тежаш;
- Материалларни тежаш.
Юқоридаги келишув доирасида ЕТТБ томонидан тақдим этилган халқаро муҳандислар иштирокида «Ипак Йўли» банки ЕТТБ тақдим этган кредит линияси ҳисобига бутун республика бўйлаб «яшил технологиялар» соҳасидаги 13та лойиҳани молиялаштирди. Бугунги кунга қадар 4 лойиҳа халқаро муҳандислар назоратидан муваффақиятли ўтиб, лойиҳа ташаббускорларига ажратилган крелит миқдорининг 10 фоизи миқдорида, жами 73 186,52 АҚШ долларилик грант маблағлари ажратилди.
«Ушбу маблағлар пандемия даврида тадбиркорлар «дардига малҳам» бўлади десак муболаға бўлмайди, яъни грант маблағларини ўз бизнеснларини тиклаш учун сарфлашлари мумкин. Ушбу дастур бўйича қўлган лойҳалар халқаро муҳандислар назоратидан ўтмоқда ва тез орада лойиҳа ташаббускорлари грант кўринишидаги маблағларини оладилар», - таъкидлади «Ипак Йўли» банкидаги ушбу дастур координатори Умархон Аббосхонов.
«Ипак Йўли» банки Матбуот хизмати
Мавзуга оид
16:55 / 24.05.2023
“Ипак Йўли” Банки ХSRIK билан янги шартнома орқали кичик ва ўрта бизнесни исломий молия билан таъминлайди
19:00 / 22.05.2023
“Ипак Йўли” банки европалик ҳамкорлар билан хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
08:44 / 20.12.2022
ITFC Ипак Йўли банки билан қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг молиялаштиришга оид шартномани имзолади
18:55 / 15.09.2022