13:03 / 07.09.2020
17934

Меҳнат дафтарчалари юритиш тизими тўлиқ рақамлаштирилди

2020 йил 1 январдан “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси (Ягона миллий меҳнат тизими) тўлиқ жорий қилинди.

Ягона миллий меҳнат тизимида иш берувчи ва ходимлар ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаларини рўйхатга олиш, ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олувчи меҳнат дафтарини шакллантириш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди.

Ягона миллий меҳнат тизими фуқароларга иш жойи, даромади, меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда олиш имконини беради ҳамда пенсияни расмийлаштиришда 2020 йилдан кейинги даврлар учун давлат идораларидан ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Ягона миллий меҳнат тизимидан фойдаланиш кўникмаларини ва ишлаш тартибини тушунтириш учун 3,2 мингта семинар ташкил этилиб, уларда

106,5 мингта иш берувчи, шу жумладан 59,3 минг нафар хусусий корхоналарнинг масъул ходимлари иштирок этди.

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат персоналлаштириш маркази;

  • Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси;
  • Олий аттестация комиссияси;
  • Давлат солиқ қўмитаси;
  • Ички ишлар вазирлиги;
  • Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотлар базаси

Ягона миллий меҳнат тизимига интеграция қилинди.

Натижада, Ягона миллий меҳнат тизимида солиқ тўловчи жисмоний шахс, жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига тўланган бадаллар, иш берувчиларнинг штат жадвали ва вакансия иш ўринлари, ходимларнинг олий маълумоти тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар акс эттирилиши таъминланди. Ягона миллий меҳнат тизими орқали республика миқёсида жамланаётган маълумотлар автоматлаштирилган ёпиқ Кадрлар тизими томонидан таҳлил қилиниши ҳамда унда махсус лавозимларга номзодларга алоқадор шахсий ахборотларни шакллантириш имконияти яратилди.

Тизимда фойдаланувчи ўзига тегишли бўлган маълумотлардан қулай ва тўсиқларсиз бепул фойдаланиши учун ҳар бир иш берувчи ва ишловчи ходимга алоҳида персонал кабинет очилди. Шунингдек, ходимлар учун уларнинг шахсий кабинетларида электрон меҳнат дафтари шакллантирилди ва уни мустақил чоп этиш имкони берилди.

THaVmMEWb4hNjBwAkqt9FWvUiiPLVjXs.png (1280×720)

Бугунги кунда Ягона миллий меҳнат тизимида 463,7 минг иш берувчи вазирлик, ташкилот, тижорат банклари ва корхоналар ҳамда уларнинг 4,6 миллион нафар ходимлари тўғрисидаги маълумотлар киритилиб, электрон база шакллантирилди.

Ягона миллий меҳнат тизими меҳнат муносабатларининг рақамлаштирилгани яратилаётган иш ўринлари ва вакансияларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш, меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини масофадан назорат қилиш имконини берди. Жумладан, тизимда 4,8 миллиондан ортиқ иш ўрнларини яратилиши натижасида иш берувчида мавжуд бўлган

142,4 мингдан зиёд вакант иш ўринлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, тизим меҳнат бозори ҳолатини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш, тармоқлар, ҳудудлар ва даврлар бўйича касбларга эҳтиёжни аниқлаш, ишсизлик, расмий ва норасмий сектор кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилиш имконини бермоқда.

Айниқса, Ягона миллий меҳнат тизими меҳнат бозорининг, ҳудудлар, жинс ва ёш омиллари, соҳалар ва мутахассисликлар кесимида ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг ривожланиш тенденциялари прогнозини шакллантириш учун муҳим инструментга айланмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва тасарруфий тизим ташкилотлари Ягона миллий меҳнат тизимида ишловчи барча иш берувчилар ва уларнинг масъуллари томонидан ҳар бир ишловчи ходим маълумотларини дастурга киритилишини ҳамда меҳнат бозорида фаол қатнашишини таъминлаш, бўш иш ўринларини ошкора дастурга жойлаштириш бўйича тизимли мониторинг ва доимий назорат ишларини олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати

Top