Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда пиёдалар йўлакчасидан ўтишга эринган пиёдани «Кобальт» уриб юборди
ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 13:35ларда, Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган М39 “Термиз-Тошкент” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 957-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Т.Б. “Кобальт” русумли автомобиль тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, пиёдалар ўтиш жойи яқинидан (пиёдалар йўлакчасидан 15-20 метр олдин) йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда, 25 ёшли М.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Пахтакор тумани ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига амал қилишларини, пиёдалар йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:19
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
21:11 / 29.12.2025
Йўллардаги ҳаёт нархи: Ўзбекистонда йўл-транспорт хавфсизлиги ҳақиқатан яхшиланяптими?
20:13 / 29.12.2025
Британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда жиддий автоҳалокатга учради
15:09 / 29.12.2025