Ўзбекистон | 23:49 / 08.09.2020
145280
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Тошкентда касалланиш ҳолатлари кескин кўпайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, 8 сентябрь куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони даволаниб чиққанлардан кўпроқ бўлди: 443 кишида COVID-19 аниқланиб, 304 бемор соғайди.

Расмий статистикага кўра, жами ҳолатлар 44 418та, тузалганлар 41 898 нафар, қурбонлар эса 360 нафарни ташкил этмоқда. 8 сентябрь куни 5 киши вафот этгани хабар қилинди. 

Янги ҳолатлар (+443)

Кунлик касалланиш ҳолатлари икки ҳафта ичида илк марта 400тадан кўп бўлди. Янги аниқланган беморлар сони кеча 312 нафар бўлган бўлса, ундан аввал тўрт кун мобайнида янги ҳолатлар 300тага етмаётган эди.

Тошкент шаҳрида янги ҳолатлар 4 сентябрь куни 135та, 5 сентябрда 170та, 6 сентябрь куни 177та, 7 сентябрда 190та бўлган бўлса, 8 сентябрда бу рақам 317тани ташкил этди.

  • Тошкент шаҳри – 317
  • Тошкент вилояти – 94
  • Андижон вилояти – 14
  • Бухоро вилояти – 9
  • Наманган вилояти – 6
  • Навоий вилояти – 2
  • Сурхондарё вилояти – 1

Тузалганлар (+304)

Касаллик қайд этилган жами 44 418 бемордан 41 898 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

  • Тошкент шаҳри – 181
  • Тошкент вилояти – 97
  • Бухоро вилояти – 8
  • Андижон вилояти – 7
  • Наманган вилояти – 6
  • Сурхондарё вилояти – 5

Ўлим ҳолатлари (+5)

Вазирлик 8 сентябрь куни 5та ўлим ҳолати ҳақида маълумот берди. Расмий статистикада жами қурбонлар 360 нафар деб кўрсатилмоқда.

  •  Учтепа туманида яшаган 72 ёшли И.К. (эркак)
  • Ангрен шаҳрида яшаган 56 ёшли Р.Е. (аёл)
  • Учтепа туманида яшаган 74 ёшли И.У. (эркак)
  • Юнусобод туманида яшаган 71 ёшли М.И. (аёл)
  • Чилонзор туманида яшаган 78 ёшли Х.А. (аёл)
  • Юнусобод туманида яшаган 68 ёшли А.К. (эркак)

Айни пайтда даволанаётган 2 160 нафар бемордан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид