22:16 / 09.09.2020
4623

Пандемия сабабли Хитойдаги энг йирик авиасалон бекор қилинди

Хитойдаги энг йирик халқаро авиасалон ташкилотчилари пандемия сабабли жорий йилда кўргазма ўтказилмаслигини эълон қилишди. Бу ҳақда авиасалон ташкилотчиси - Zhuhai Airshow Co. компаниясига таяниб Reuters ахборот агентлиги хабар берди.           

Фото: Reuters

Авиасалон сайтида бу маълумот ҳали пайдо бўлмаган. Таъкидланишича, сайтда авиасалонга чипта сотиб олишга уриниш вақтида салон 10 ноябрдан 15 ноябргача ўтиши ҳамда маълумот айни вақтда янгиланаётгани ҳақида ёзув пайдо бўлмоқда.   

Одатда ушбу кўргазмада Airbus, Boeing, Commercial Aircraft Corp of China (COMAC) каби йирик ишлаб чиқарувчилар иштирок этиб келади. Бироқ пандемия шароитида авиация соҳасидаги кўплаб хорижий компаниялар авиасалонда иштирок этиш режаларини қайта кўриб чиққан. Бундан ташқари, ҳозирча Хитойга кириш янги касалланиш ҳолатлари қайд қилинаётгани сабабли жиддий чекланган.

Аввалроқ Англиянинг Фарнборо шаҳрида яна бир йирик авиасалон бекор қилинганди. Унинг ташкилотчилари кўргазмани рақамли форматда ўтказишга қарор қилишган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top