Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда мактаблар фаолияти босқичма-босқич тикланади - ҳокимлик
Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида таълим ўқувчилар орасида масофа сақлаган ҳолда олиб борилиши учун барча чоралар кўрилган.
Бугун, 9 сентябрдан Тошкентдаги бир неча умумтаълим мактабларида Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган санитария-гигиена талаблари асосида таълим жараёнлари бошланди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу мактабларнинг барчаси мукаммал таъмирдан чиққан бўлиб, замонавий кўриниш, шароит ва қулайликларга эга. Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида таълим ўқувчилар орасида масофа сақлаган ҳолда олиб борилиши учун барча чоралар кўрилган.
Аввалроқ, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаблар очилиши борасида фикр билдириб, бу бўйича қарорни фақатгина барча шаҳар ва туманларнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари мактабларнинг ҳақиқий тайёрлиги, ҳудуддаги санитария-эпидемиологик ҳолат ва соғлиқни сақлаш тизими имкониятидан келиб чиқиб, қабул қилишини айтиб ўтган эди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳафтада очилиши режалаштирилган умумтаълим мактаблари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси тасарруфидаги мукаммал таъмирланган умумтаълим мактабларини тантанали очиш
ЖАДВАЛИ

Хабарда айтилишича, ушбу мавзудаги қўшимча маълумотлар яна тақдим этилади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026