Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдуғаффор Ҳожиматов Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди
Сирдарё вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди.
Шу кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Абдуғаффор Ҳожиматов вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Абдуғаффор Ҳожиматов 1967 йил 31 августда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. 1994 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Наманган муҳандислик-технология институти муҳандиси, Сирдарё вилояти “Сирдарё газ таъминоти” бошқармаси етакчи муҳандиси, Сирдарё вилояти “Гулистон газ таъминоти” корхонаси бош муҳандиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекцияси” Сирдарё вилояти бўлими 1-тоифали муҳандис-технологи, етакчи муҳандис-технологи, бош технологи, “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси Сирдарё вилояти газ таъминоти бошқармаси бошлиғи, Сирдарё вилояти ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари лавозимида ишлаб келган Сарварбек Султонов Ширин шаҳар ҳокими этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
09:13 / 27.12.2025
Бозор хизматлари ҳажми эълон қилинди: энг паст кўрсаткич Сирдарёда
19:24 / 20.12.2025