Жамият | 18:01 / 10.09.2020
4866
2 дақиқада ўқилади

Ноябргача боғчаларга электрон навбат тизими ишламайди

Боғчаларда бир гуруҳда тарбияланувчилар сони 15 нафардан ошмаслиги тавсия қилинмоқда.

Мактабгача таълим ташкилотларига электрон навбат жорий йилнинг ноябрь ойигача ишламайди. Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин бу тизим ходимларини пандемия шароитида ишлашга мослаштириш билан боғлиқлигини маълум қилди.

«Электрон навбат фаолияти жорий йилнинг ноябрь ойигача ишламай туради. Ҳозирча барча саъй-ҳаракатлар МТТга қатнашни бошлаган тарбияланувчилар учун хавфсиз шароитлар яратишга йўналтирилган.

Бугунги кунда гуруҳ учун тавсия қилинган болаларнинг максимал сони 15 нафарни ташкил этмоқда. Мактабгача таълим муассасалари мутахассислари пандемия шароитида ишлашни ўрганишлари, вазирлик эса кўникма орттириб улардан хулоса чиқаришлари кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, 3 ёшли болалар ҳали ижтимоий масофа ва гигиена аҳамиятини тушунишмайди, бу эса улар ва атрофидагилар саломатлигини хавф остига қўйиши мумкин», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Қайд этилишича, Мактабгача таълим вазирлиги бошқа вазирликлар ва хизматлар билан ҳамжиҳатликда боғчаларда хавфсиз шароитлар яратиш устида ишларни давом эттирмоқда.

Мавзуга оид