Ўзбекистон | 10:14 / 10.09.2020
10070
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 45 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 230 кишида коронавирус аниқлангани ва жами касалланиш ҳолатлари сони 45 минг 160тага етгани ҳақида хабар берди.

Янги ҳолатлар (+230)
2020 йил 10 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг 8  ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 230 ҳолат аниқланган.

  • Тошкент шаҳрида 150 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 36 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 16 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 9 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 8 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 5 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 5 ҳолат;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 1 ҳолат.

Шу вақтгача касаллик қайд этилган беморлардан 42 минг 212 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Ўлим ҳолатлари (+2)
Сўнгги 10 соат ичида яна икки ўлим ҳолати қайд этилиб, Ўзбекистонда расмий статистикага киритилган ўлим ҳолатлари сони 368тага етган.

  • Зангиота туманида яшаган 79 ёшли С.Ж. (аёл);
  • Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Б.У. (эркак) вафот этди.

Ҳозирда мамлакатда 2 580 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид