Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми 245 триллион сўмга баҳоланди
Таҳлилларга кўра Ўзбекистонда 245 триллион сўм маблағ соя остида. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси лавҳасида айтилган.

Фото: Reuters
Қайд этилишича, хуфиёна иқтисодиёт улуши мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тахминан 48 фоизига тўғри келади.
“Яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омиллардан бири - бу харид чекини талаб қилмаслик. Мана шу ҳолат яширин иқтисодиётнинг илдиз отишига, тадбиркорлик субъектлари орасида носоғлом рақобат муҳити шаклланишига олиб келмоқда.
Агар ҳар бир истеъмолчи томонидан чек талаб қилинса, хуфиёна иқтисодиёт улуши қисқариши баробарида, солиқлардан бўйин товлаш ҳолатлари ҳам камайиб, бюджет тушумлари ошиб боради. Натижада, мамлакат иқтисодиёти ривожланади”, - дейилади ДСҚ лавҳасида.
ДСҚнинг эслатишича, харид чекларини бериш рад этилган тақдирда, истеъмолчи ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:
ишонч телефон рақамига: 71 244 98 98 ёки 1198;
Soliqмобил иловасидаги Soliq hamkor бўлими орқали;
Солиқ қўмитасининг Telegram боти;
mysoliq.uz веб-сайти орқали.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
Мавзуга оид

17:53 / 24.08.2024
АҚШнинг санкциялар сиёсати глобал яширин иқтисодиётни яратди — WSJ

19:26 / 07.05.2024
Қатъий белгиланган АОС сақланиб қолиши керак — эксперт

19:40 / 04.05.2024
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?

11:29 / 01.05.2024