Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ органлари пластик карта орқали тушумларни ўрганмоқда
Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ тизимида шаффофликни таъминлаш мақсадида савдо соҳасидаги айрим P2P — пластик картадан пластик картага пул ўтказмалари таҳлил қилинмоқда. Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, бу жараён иқтисодий адолатни таъминлаш ва қонун доирасида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чоралар амалга оширилмоқда.
Солиқ органлари томонидан савдо фаолияти билан шуғулланувчи айрим хўжалик субъектларида тўловлар P2P ўтказмалари орқали қабул қилиниб, баъзи ҳолатларда ушбу маблағлар солиқ ҳисоботларида акс эттирилмаётгани таҳлил қилинмоқда.
Натижада давлат бюджетига тушиши лозим бўлган айрим солиқ тушумлари тўлиқ шаклланмай қолаётгани қайд этилган.
Шу муносабат билан юридик шахсларда ишловчи раҳбар ходимларнинг банк карталарига келиб тушган маблағлар бўйича таҳлилий ўрганишлар олиб борилмоқда.
Аниқланган ҳолатлар асосида солиқ ҳисоботларида кўрсатилмаган даромадлар бўйича тегишли чоралар кўрилиб, солиқ тўловчиларга хабарномалар юборилмоқда.
Солиқ органлари таъкидлашича, бу жараён жазолаш ёки босим ўтказиш эмас, балки яширин айланмаларни қисқартириш, ҳалол рақобат муҳитини яратиш ва қонун доирасида ишлаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари савдо тушумларини тўлиқ расмийлаштириш ва солиқ ҳисоботларида ҳаққоний акс эттиришга чақирилган.
Мавзуга оид
08:46 / 07.05.2026
2025 йилда 6 нафар топ-блогер 2,7 млрд сўм даромад олгани айтилди
15:37 / 06.05.2026
Маркировкали сув ва ичимликларни агрегациялаш кечиктирилади
18:42 / 05.05.2026
Тадбиркорларни қийнаётган солиққа оид айрим муаммолар бўйича президентга таклифлар киритилди
18:26 / 05.05.2026