Иқтисодиёт | 09:42 / 10.09.2020
11517
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми 245 триллион сўмга баҳоланди

Таҳлилларга кўра Ўзбекистонда 245 триллион сўм маблағ соя остида. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси лавҳасида айтилган.

Фото: Reuters

Қайд этилишича, хуфиёна иқтисодиёт улуши мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тахминан 48 фоизига тўғри келади. 

“Яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омиллардан бири - бу харид чекини талаб қилмаслик. Мана шу ҳолат яширин иқтисодиётнинг илдиз отишига, тадбиркорлик субъектлари орасида носоғлом рақобат муҳити шаклланишига олиб келмоқда.

Агар ҳар бир истеъмолчи томонидан чек талаб қилинса, хуфиёна иқтисодиёт улуши қисқариши баробарида, солиқлардан бўйин товлаш ҳолатлари ҳам камайиб, бюджет тушумлари ошиб боради. Натижада, мамлакат иқтисодиёти ривожланади”, - дейилади ДСҚ лавҳасида.

ДСҚнинг эслатишича, харид чекларини бериш рад этилган тақдирда, истеъмолчи ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:

ишонч телефон рақамига: 71 244 98 98 ёки 1198;
Soliqмобил иловасидаги Soliq hamkor бўлими орқали;
Солиқ қўмитасининг Telegram боти;
mysoliq.uz веб-сайти орқали. 

Мавзуга оид