Жаҳон | 14:30 / 12.09.2020
3775
1 дақиқада ўқилади

АҚШда мамлакатга келган йўловчиларни коронавирусга текшириш тўхтатилади

 АҚШ транспорт хавфсизлиги бошқармаси вакилининг айтишича, текширувдан ўтказилган 675 минг йўловчидан атиги 15га яқинида (0,002 фоиз) вирус аниқланган.

Фото: Reuters

АҚШ мамлакатга келган йўловчиларни коронавирусга текширишни тўхтатишни режалаштирмоқда, деб ёзади АТОР Америка ОАВга таяниб.

 Мутахассисларнинг сўзларига кўра, аэропортларда йўловчиларнинг саломатлигини текшириш самарасиз бўлиб чиққан.

Январдан бошлаб юқори хатар гуруҳидаги мамлакатлар (Хитой, Буюк Британия, Ирландия, Бразилия, Эрон ва Шенген келишуви мамлакатлари) фуқаролари АҚШнинг белгиланган 15 аэропортига келишлари мумкин эди. Уларнинг ҳароратлари ўлчанди, "саломатлик декларацияси" сўралди ва алоқа маълумотлари олинди.

АҚШ транспорт хавфсизлиги бошқармаси вакилининг айтишича, текширувдан ўтказилган 675 минг йўловчидан атиги 15га яқинида (0,002 фоиз) вирус аниқланган. Шундай қилиб, тизим самарасиз бўлиб чиқди: фақат пул ва мутахассисларнинг вақти ва меҳнати сарфлангани қолди.

Йўловчиларни касалликка текшириш 14 сентябрдан тўхтатилади. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид