Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг тадқиқот кемаси Ўрта ер денгизидаги баҳсли ҳудудни тарк этди
Туркиянинг Oruc Reis тадқиқот кемаси Ўрта ер денгизининг Греция билан баҳсли ҳудудини тарк этди. Кема унга ҳамроҳлик қилган Ataman ва Cingizhan ҳарбий кемалари билан бирга Анталия яқинида лангар ташлаган.
Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар бу Анқаранинг Ўрта ер денгизида геологик қидирув ишларидан воз кечишини англатмаслигини, улар давом эттирилишини айтган. “Oruc Reis’нинг барча ҳаракатланишлари режага кўра амалга оширилмоқда. Гап биз ўз қонуний ҳуқуқларимиздан воз кечганимиз ҳақида бормаяпти. Греция халқаро келишувларга зид равишда 18 та оролни қуроллантирган. Афина минтақада кескинликни зўрайтиришга ҳаракат қилмоқда, мулоқот имкониятини йўқ қилмоқда”, деб айтган Акар. У Грецияни иғвогар ҳаракатлари билан вазиятни кескинлаштирмасликка чақирган.
10 августда Oruc Reis ҳарбий кемалар ҳамроҳлигида Грециянинг Кастелоризо ороли яқинида сейсмик тадқиқотлар ўтказишни бошлаганди. Греция тадқиқотлар олиб борилаётган ҳудудни ўзининг иқтисодий ҳудуди деб билгани сабабли ушбу вазият Анқара ва Афина ўртасида муносабатларнинг кескинлашувига олиб келган.