Жаҳон | 08:36 / 13.09.2020
11562
1 дақиқада ўқилади

ХОҚ эронлик спортчининг қатл этилганини қоралади

Халқаро Олимпия қўмитаси эронлик курашчи Навид Афқарийнинг қатл этилганидан карахт ҳолга тушган. Бу ҳақда ХОҚ баёнотига таяниб ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.        

Фото: EPA

Аввалроқ Эронда соқчини ўлдириш ва норозилик намойишларида иштирок этишда айбланган 27 ёшли курашчига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилганди.

“ХОҚ бу ҳолатдан карахт ҳолга тушди. ХОҚ президенти Томас Бах жорий ҳафтада Эроннинг олий етакчиси ва президентига шахсан мурожаат қилиб, Навид Афқарийга шафқат қилишни сўраганди”, дейилган баёнотда. Қўмитада спортчининг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирилган.

Бах аввалроқ Эрон раҳбариятига мактуб йўллаб, унда Афқарийнинг афв этилишини сўраган. Бироқ Теҳрон ХОҚ раҳбарининг бу илтимосини рад этган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид