Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Майкл Блумберг Байден штабига камида 100 миллион доллар ўтказади
Блумберг ажратган маблағнинг бир қисми инглиз ва испан тилларидаги телевизион рекламага, яна бир қисми Флоридадаги сайлов кампанияси доирасидаги мавжуд лойиҳаларни молиялаштиришга сарфланади.
Нью-Йорк собиқ мэри, миллиардер Майкл Блумберг АҚШ демократик партиясидан номзод Жо Байденнинг сайлов кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун камида 100 миллион доллар ўтказади. Бу ҳақда Блумбергнинг маслаҳатчиси Кевин Шики The Washington Post газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Бунда Блумберг ажратган маблағнинг бир қисми инглиз ва испан тилларидаги телевизион рекламага, яна бир қисми Флоридадаги сайлов кампанияси доирасидаги мавжуд лойиҳаларни молиялаштиришга сарфланади.
Флорида президент сайлови натижасини ҳал қилувчи иккиланиб турган штатлардан бири ҳисобланади. Тўрт йил аввал бу штатда республикачилар номзоди Дональд Трамп ғалаба қозонганди. Сайловолди сўовномаси натижаларига кўра, ҳозирда Флоридада Байден Трампдан бир оз олдинроқда бормоқда.
АҚШда президент сайлови 3 ноябрда ўтказилади. Унда 35 йилдан ортиқ Делавэр штати сенатори ҳамда Барак Обама маъмуриятида вице-президент бўлган Жо Байден амалдаги президент Дональд Трампга рақиб бўлади. Байден ғалаба қозонадиган бўлса, инаугурация пайтида унинг ёши 78да бўлади ва у АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланади.
Мавзуга оид
18:49 / 05.01.2026
Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсияни олиши аниқланди
20:18 / 18.12.2025
Оқ уйда Обама ва Байденни мазах қилувчи лавҳалар ўрнатилди
16:40 / 18.12.2025
«Европалик чўчқачалар қулашимиздан умид қилган» — Путин Байден маъмурияти ва европаликларни урушни бошлашда айблади
18:10 / 29.11.2025