Жамият | 08:03 / 14.09.2020
3309
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминотида вақтинча узилиш кузатилади 

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабарига кўра, 14 сентябрь куни соат 11:00дан 17:00га қадар Миробод тумани Амир Темур кўчасида жойлашган газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилади

Шу муносабат билан қатор манзилларда истиқомат қилувчи истеъмолчилар газ таъминотида вақтинча узилиш кузатилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу манзиллар қуйидагича:

- Туркистон кўчаси;
- Тарас Шевченко кўчаси;
- Лахути кўчаси;
- Афросиёб кўчаси;
- Нукус кўчаси;
- Амир Темур кўчаси;
- Авлиёота кўчаси.

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали келтирилган ноқулайликлар   учун узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид