Жаҳон | 15:44 / 15.09.2020
52066
1 дақиқада ўқилади

Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси этиб тайинланади

Фото: ЕТТБ

ЕТТБнинг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлади. 

«Мен [Президент Шавкат Мирзиёевга] ислоҳотлар дастурини амалга оширишда ёрдам бериш вақти келишини орзиқиб кутяпман», - деб ёзган Сума Чакрабарти Twitter’да.

Сума Чакрабарти 2012 йил июлидан 2020 йил июлигача ЕТТБ президенти бўлиб ишлаган. ЕТТБга раҳбарлик қилишдан аввал у Халқаро тараққиёт департаментининг доимий котиби (2002-2007) бўлган ва Бирлашган Қиролликнинг Адлия вазирлигида (2007-2012) ишлаган.

Жорий йилнинг июль ойида Сума Чакрабарти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра «Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги стратегик шерикликни йўлга қўйиш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги улкан хизматлари» учун «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид