Ўзбекистон | 10:03 / 16.09.2020
18747
1 дақиқада ўқилади

Дезинфекция туннеллари ўрнига санитайзер-диспенсер қурилмалари ўрнатилади

Бинолар кириш қисмида тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспенсер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади. 

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида дезинфекцион туннеллардан фойдаланиш тўхтатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда тиббий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш қисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспенсер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади. 

Бунда ушбу амалиётларни тегишли қоидалар асосида олиб бориш бўйича масъулият ва жавобгарлик муассаса ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари зиммасида бўлиб, мазкур тадбирларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш Санитария-эпидемиологик осойиштaлик ва жамоат саломатлиги хизмати ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига юклатилди, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда дезинфекция туннеллари тақиқланаётгани маълум қилинганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид