Самарқандда гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган аёл ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 6 июль куни Самарқанд вилоятида ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тадбири ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Тадбир давомида Паст Дарғом тумани “Катта найманча” маҳалласида яшовчи 50 ёшли Б.П. (аёл)нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганда, ҳовлисида 250 м2 майдонда 29 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, аниқланган гиёҳвандлик ўсимликларининг вазни 24 402 граммни ташкил қилиб, улар “марихуана” гиёҳвандлик воситаси турига кириши кўрсатилган.
Жиноят иши бўйича аниқланган гиёҳвандлик ўсимликлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Б.П.га ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) билан қўшимча айб эълон қилиниб, “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича судловга юборилган.
Мавзуга оид
23:03 / 08.11.2024
Самарқандда уйда тайёрланган консерва маҳсулотларидан еган бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланди
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
11:50 / 09.10.2024