Жамият | 19:32 / 16.09.2020
7244
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

Янгийўл шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Л.Очилов ташаббуси билан ўтказилган ярмаркада 200га яқин ишсиз фуқаро қатнашди.

Марказ хабарига кўра, улардан 50га яқинига ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилган.

«Ярмаркада 20га яқин бюджет ташкилотлари ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўзларининг мавжуд 300га яқин бўш иш ўринлари билан қатнашишди.

Янгийўл шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарияти ташаббуси билан ҳар ойнинг 12-санасида аҳолини доимий ойлик иш хақи, даромадига эга бўлиши ва Янгийўл шаҳрида ишсизлар қисмини камайтириш мақсадларида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси анъанавий тарзда ташкил этилиши йўлга қўйилиши режалаштирилди.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ярмаркада иштирок этиб, ишсиз фуқаролар мурожаатлари ва муаммоларини ўрганди ҳамда амалий ёрдам бериш чоралари кўрилишини билдирди.

Шунингдек, марказ директори ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш мақсадида улар билан доимий тарзда мулоқот қилишга, ишга жойлаштиришда яқиндан амалий ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади», – дейилади хабарда.

Мавзуга оид