23:35 / 17.09.2020
5928

Бир гуруҳ коронавирусга чалиниб тузалганлар Франция бош вазирини судга берди

Аввалроқ Жан Кастекс ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалиши давом этишига қарамай янги умуммиллий карантин жорий этишни рад қилганди. 

Фото: EPA

Коронавирусга чалиниб тузалганлар ва уларнинг қариндошлари Франция бош вазири Жан Кастексни COVID-19 пандемиясига нисбатан муваффақиятсиз сиёсат олиб борганликда айблаб судга берди. Бу ҳақда Associated Press (AP) агентлиги хабар берди.

Даъво аризасига кўра, бош вазирнинг "фалокатга қарши қаратилган ҳаракатлари жамоат хавфсизлигига таҳдид солган" бўлиши мумкин. Ариза давлат амалдорларининг жиноятлари билан шуғулланувчи судга берилган.

Даъвогарлар ҳукумат нега коронавирусни сўлак намунасидан тезроқ аниқлайдиган тестлар ўрнига бурундан олинадиган намуна асосидаги тестларни маъқуллаганига қизиқишган.

Шунингдек, даъвогарлар ҳукумат ёз пайтида аҳолини ташқарида ҳам ниқоб тақишга мажбурлагани, аммо ёпиқ жойларда вирус тарқалиши эҳтимоли юқори бўлишига қарамасдан офисларда 1 сентябргача ҳам ниқоб тақилишини талаб қилмаганидан ҳайрон бўлишган. 

Кастекс айбдор деб топилгудек бўлса, икки йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ва 30 минг евро жаримага тортилиши мумкин.

Аввалроқ Кастекс ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалиши давом этишига қарамай янги умуммиллий карантин жорий этишни рад қилганди. 

Worldometers сайтининг маълумот беришича, Францияда пандемия бошланганидан буён коронавирус юқтириш билан боғлиқ 404,8 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 31 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top