Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хусусийлаштириладиган объектлар рўйхати янгиланди
Хусусийлаштириладиган корхоналар ҳақида уч тилда тайёрланган объектлар рўйхати янгиланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Рўйхатда жами 65та хусусийлаштирилаётган активлар тўғрисида маълумот мавжуд. Улар орасида KVARTS АЖ, “Қизилқумцемент” АЖ, “Самарқандмармар” АЖ, “Тошкент ёғ-мой комбинати” АЖ, “Пойтахт қурилиш ва хизмат” ДУК, “Автогазтаъминот” МЧЖ, “Муборак текс” МЧЖни кўриш мумкин.
Бундан ташқари, “Тошнефтгазқурилиш” АЖ, МЧЖ “Деҳқонобод калий заводи”, “Ўзагролизинг” АЖ, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК, “Фотон” АЖ, “Шарқ” АЖ, АЖ Farg’onaazot, “Ичан қаъла” меҳмонхонаси, “Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани ва “Чорвоқ” дам олиш маскани ҳам хусусийлаштириладиган активлар қаторига қўшилган.
Мавзуга оид
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
09:00 / 14.06.2026
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
12:35 / 04.06.2026
Mobiuz алоқа оператори 351 млн долларга сотилди
17:27 / 02.06.2026