Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда автомобиль ичида қолдирилган болалар куйиш жароҳатлари олди
Болалар республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Яккақайрағоч" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1992 йил туғилган Ф.Д. акасининг бир нафар, ўзининг эса икки нафар фарзандини “Матиз” ичида қолдириб, яшаш жойига кириб кетган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Ф.Д уйда бўлган вақтда автоулов ичида ёнғин юзага келган. Салонда бўлган, 2018 йилда туғилган Ш.Ш.нинг танаси 100 фоиз 2- ва 3-даражали термик куйган.
Шунингдек, 2017 йилда туғилган М.Ш. танасининг 60 фоизи 1-, 2- ва 3-даражали куйган. Боланинг юқори нафас йўллари 2-даражали куйган. 2019 йилда туғилган Ш.М.нинг юзи, икки қўли 2-, 3- “А” ва “Б” даражали, юқори нафас йўлларининг эса 14-16 фоизи куйган.
Жабрланувчилар республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
14:42 / 25.02.2026
Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими Маҳмуд Холбўтаев 11 йилга қамалди
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026