Ўзбекистон | 00:03 / 19.09.2020
36533
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Тошкентда бир кунда 420 нафар янги бемор аниқланди

18 сентябрь куни Ўзбекистонда 617 кишида коронавирус аниқланиб, 553 киши тузалгани тасдиқланди. Кунлик ўсиш 10 сентябрдан буён илк марта, сўнгги бир ой ичида эса иккинчи марта 600дан ошди.

Расмий статистикада жами ҳолатлар 50 мингдан ортди: ҳозиргача 50 378 кишида коронавирус аниқланиб, улардан 46 645 нафари тузалган.

Қурбонлар сони камида 6 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича 421 нафарга етди.

Янги ҳолатлар (+617)

617та янги ҳолат 8та ҳудудга тўғри келади. Биргина Тошкент шаҳрида 420 нафар бемор қайд этилди.

  • Тошкент шаҳри – 420
  • Тошкент вилояти – 123
  • Бухоро вилояти – 21
  • Самарқанд вилояти – 14
  • Наманган вилояти – 12
  • Навоий вилояти – 11
  • Андижон вилояти – 10
  • Қашқадарё вилояти – 6

Тузалганлар (+553)

Жами 50 378 бемордан 46 645 нафари тузалиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

  • Тошкент шаҳри – 331
  • Тошкент вилояти – 124
  • Наманган вилояти – 51
  • Бухоро вилояти – 23
  • Андижон вилояти – 13
  • Навоий вилояти – 7
  • Қашқадарё вилояти – 4

Ўлим ҳолатлари (+6)

Термиз шаҳрида яшаган 36 ёшли эркак коронавирус асоратларидан вафот этди. 18 сентябрда қайд этилган 6та ўлим ҳолатидан 4таси Тошкент вилояти билан боғлиқ.

  • Оққўрғон туманида яшаган 78 ёшли О.Ш. (аёл)
  • Термиз шаҳрида яшаган 36 ёшли С.В. (эркак)
  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 83 ёшли Т.М. (эркак)
  • Зангиота туманида яшаган 42 ёшли Д.М. (аёл)
  • Бўстонлиқ туманида яшаган 71 ёшли А.Т. (эркак)
  • Бўстонлик туманида яшаган 41 ёшли Д.Я. (аёл)

Айни пайтда Ўзбекистонда 3 312 нафар бемор COVID-19'дан даволанмоқда. Улардан 489 нафари оғир, 254 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид