Жаҳон | 16:35 / 19.09.2020
7468
1 дақиқада ўқилади

Украинада Россия машғулотларига жавобан ҳарбий машғулотлар бошланди

Машғулотларда 12 минг ҳарбий хизматчи, 700 бирлик ҳарбий техника ҳамда НАТО мамлакатларидан келган маслаҳатчилар қатнашмоқда.

Фото: REUTERS/Gleb Garanich

Украинада Россиянинг "Кавказ -2020" ўқув машғулотларига жавобан "Бирлашган саъй-ҳаракат - 2020" ҳарбий машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари бош штаби матбуот хизмати хабар берди.

 Хабарда қайд этилишича, бундай шаклдаги машғулотлар мамлакатда илк бор ўтказилмоқда.  

 "Бирлашган саъй-ҳаракат - 2020" ҳарбий машғулотларида 12 минг ҳарбий хизматчи, 700 бирлик ҳарбий техника ҳамда НАТО мамлакатларидан келган маслаҳатчилар қатнашмоқда.

 Июль ойида Украина миллий хавфсизлик кенгаши котиби Алексей Данилов сентябрда бўлиб ўтадиган машғулотлар "кутилмаган жойларда" ўтказилишини айтганди.

 "Кавказ-2020" машғулотлари 21-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда Россия, Арманистон, Беларусь, Хитой, Мьянма ва  Покистон ҳарбийлари қатнашади. Машғулотларга жами 80 мингга яқин киши жалб этилиши мўлжалланган.  

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид