Магистратура имтиҳонига киролмаганларга қўшимча тест бўлади
Республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган (ариза берган) аммо узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг мурожаатларига асосан (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) улар учун 2020 йил 22 сентябрь куни соат 10:00да онлайн тест синовлари ўтказилади.
Мазкур онлайн тест синовларида иштирок этишга рухсат этилган (ариза билан мурожаат қилган ҳамда аризалари асосли деб топилган) абитуриентлар 2020 йил 21 сентябрь куни соат 10:00дан бошлаб ўзларининг шахсий кабинетларидан логин ва пароли орқали онлайн тест синовларида иштирок этиш рухсатномасини олишлари мумкин.
Ушбу тоифадаги абитуриентлардан рухсатномаларида белгиланган манзилларга (ҳудуд, бино) фуқаролик паспорти ҳамда тестда иштирок этиш рухсатномаси билан 22 сентябрь куни соат 09:30га қадар етиб келишлари талаб этилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати белгиланган муддатдан кеч келган абитуриентлар тест синовларига киритилмаслиги ҳақида огоҳлантирган.
- Эслатиб ўтамиз, магистратурага кириш имтиҳонлари 8-20 сентябрь кунлари ўтказилди. Талабгор имтиҳондаги натижасини тест тугаши билан билиши мумкин. Жорий ўқув йилида таълимнинг магистратура босқичига республика бўйича жами 10 425 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган. Шундан 5475 нафари грант, 4950 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади

23:18 / 10.05.2025
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади

13:29 / 05.05.2025
Айрим ўқитувчилар учун мақсадли магистратура жорий этилади

23:11 / 18.04.2025