Ўзбекистон | 10:06 / 20.09.2020
26870
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 51 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 243 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 51 минг 235тага етгани ҳақида хабар берди. 

«Янги касалланиш ҳолатларининг 228 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда. 

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Қуйичирчиқ туманида яшаган 57 ёшли Р.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Эндиликда расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 429тага етган.

Шу вақтгача 47 минг 271 нафар бемор коронавирусдан соғайган (92 фоиз). 

Ҳозирда 3535 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Мавзуга оид