Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон янги автотранспорт йўналишларини очади
Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шу жумладан янги автотранспорт йўналишларини очиш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон транспорт вазири биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамовнинг Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим билан Душанбеда учрашуви бўлиб ўтди. Бу ерда ўзбекистонлик амалдор мамлакат расмий делегацияси билан бирга бўлиб турибди, деб хабар қилди Asia-Plus.
«Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги транспорт алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди», - деб хабар берган Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги.
Таъкидланишича, йўловчилар ва юк ташишни кўпайтириш, темир йўл соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек янги автотранспорт йўналишларини очиш масалалари кўриб чиқилди. Янги транспорт йўналишлари қачон очилиши хабар қилинмаган.
Тожикистонлик вазир сўнгги ойларда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият автотранспорт қатнови ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун қай даражада муҳимлигини кўрсатганини таъкидлади.
«Шу муносабат билан биз ушбу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтиришимиз керак», - дея хулоса қилди у.
Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни ҳукуматнинг иқтисодий блоки ходимлари ҳамроҳлигида 172 нафар йирик бизнес вакилларидан иборат Ўзбекистондан ишбилармонлар делегацияси Душанбега ташриф буюрди.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026