Президент Ўктам Барноев оиласига таъзия билдирди
Германияда вафот этган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев 20 сентябрь куни пешинда Тошкент шаҳридаги Минор қабристонига дафн этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноевнинг хонадонига ташриф буюрди. Қуръон тиловат қилинди.
«Ўктам Барноев меҳнат фаолиятини ўзи туғилиб ўсган Бухоро вилоятида бошлаган. Кейинчалик Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида, Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда ишлаган. 2008-2010 йилларда Самарқанд, 2016-2020 йилларда Бухоро вилояти ҳокими бўлган. У жорий йилдан Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Ўктам Барноевнинг деярли бутун фаолияти қишлоқ ва сув хўжалиги билан боғлиқ бўлди. У ушбу соҳадаги ислоҳотларини амалга оширишда асосий ижрочилардан бири эди. Бу йўлда барча билим, тажриба ва кучини сафарбар қилди. Аграр тармоқни диверсификация қилиш, бозор механизмлари ва кооперация тизимини жорий этиш, ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, ҳосилдорликни ошириб, озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Давлат раҳбари бугун марҳумнинг онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилади.
«Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди. Бош вазир пайтларимда ҳам бирга ишладик. Гапирмасам ҳам мени тушунарди. Бир инсоннинг тарбияланиб, шундай кадр бўлиб етишиши осон эмас. Айниқса, охирги пайтлар оғир соҳани бериб, кўнглим тинчиб, кўп ишларни бошлаган эдик. Бу офат бутун дунёга келди. Қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилдик. Лекин ўлим ҳақ. Аллоҳнинг иродаси экан. Бу ҳаммамизга мусибат. Жойи жаннатда бўлсин!», деган Шавкат Мирзиёев.
Президент марҳумнинг оиласи, фарзандлари доимий эътиборда бўлишини таъкидлади.
Ўктам Барноевнинг оила аъзолари давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, халқимизга осойишталик, сиҳат-саломатлик тилаб дуо қилдилар.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
The Guardian: АҚШ Эронга уран захирасини Россияга топширишни таклиф қилди
Жаҳон | 17:26
-
Зеленский Суми вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбарини ишдан бўшатди
Жаҳон | 17:01
-
“Бизнесни ривожлантириш банки”да 174 та жараённинг 104 таси тўлиқ рақамлаштирилган
Ўзбекистон | 17:00
-
Зеленский парламентга ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни яна уч ойга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритди
Жаҳон | 16:59
Мавзуга оид

13:47
Шавкат Мирзиёев Андижон халқаро аэропорти модернизацияси билан танишди

12:03
Шавкат Мирзиёев Андижонга борди

19:57 / 14.04.2025
Тошкентнинг Яшнобод туманида океанариум қурилади

18:09 / 14.04.2025