Ўзбекистон | 18:25 / 22.09.2020
10262
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 49 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 49 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

Тузалганлар (+461)
Бугун айни пайтга қадар республиканинг 10 ҳудудида 461 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 49 минг 67 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 213 нафар;
  • Тошкент вилоятида 84 нафар;
  • Наманган вилоятида 84 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 25 нафар;
  • Андижон вилоятида 16 нафар;
  • Хоразм вилоятида 12 нафар;
  • Жиззах вилоятида 11 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 5 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 3 нафар бемор тузалди. 

Янги ҳолатлар (+426)
Бугун ҳозирча республиканинг 10 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги ҳолатлар аниқланган ва шу вақтгача қайд этилган жами ҳолатлар сони 52 минг 685тани ташкил этмоқда.

  • Тошкент шаҳрида 228 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 98 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 26 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 16 ҳолат;
  • Жиззах вилоятида 12 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 11 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 10 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 9 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 9 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 7 ҳолат.

Ўлим ҳолатлари (+4)
Бугун Ўзбекистон ҳудудида яна 4 киши коронавирусдан вафот этгани маълум қилинди ва шу вақтгача расмий статистикага киритилган ўлим ҳолатлари сони 442 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугундан ўлим ҳолатлари қайси ҳудудда рўй бергани, марҳумларнинг ёши ва жинсига оид маълумотларни беришни тўхтатди.

Ҳозирда мамлакатда 3 176 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид