Жамият | 16:37 / 23.09.2020
21372
2 дақиқада ўқилади

Норин дарёсидан тошнинг бебилиска қазиб олиниши экологияга таъсир қилмайдими?

Норин дарёсидан тош қазиб олиниши экологияга қанчалик салбий таъсир кўрсатади? Лавҳа бошида бу савол бежизга берилаётгани йўқ. Водий вилоятларига сафаримиз чоғида Андижон вилояти Балиқчи туманидан тушган мурожаатни ҳам ўрганишга қарор қилдик.

Мурожаатчи ўз шикоятида Балиқчи туманини Наманган вилоятининг Уйчи тумани билан боғловчи кўприк қурилиши бир неча йилдирки якунига етказилмаётганини таъкидлаган эди. Бундан ташқари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун дарё тошларини ҳаддан ортиқ кўп олиб чиқилиши оқибатида дарё ўзани чуқурлашиб кетаётгани айтилган эди.

Биз ушбу кўприк қурилиши қандай кечаётганига қизиқдик.

Балиқчи туманидаги ушбу йўлдан юриб кўрганлар яхши билишади, Олтинкўл тумани томондан келган ҳайдовчи айланма ҳаракатли чорраҳадан ўнгга юрса, сўз бораётган кўприкка чиқилади. Бироқ, бизнинг эътиборимизни тортган жиҳати гарчи бу кўприкдан Наманганга бориш имкони бўлмаса-да, бу чорраҳага келгунча бирорта огоҳлантириш белгиси ўрнатилмаган.

Наманганга борувчи ҳайдовчилар Улуғнор тумани орқали боришлари ҳақида бирорта ахборотга кўзимиз тушмади. Кўприкка боргунча ҳам бундай ёзув мавжуд эмас.

Биз Норин дарёси бўйига борганимизда кўприк қурилиши жадал суръатларда кетаётганига шоҳид бўлдик. Йил охиригача, совуқ мавсум бошлангунча, кўприк фойдаланишга топширилиши назарда тутилган.

Икки вилоятнинг чегарадош туманлари фуқаролари яқингинада турган манзилига бир неча километ масофа юриб, ҳам вақтини ва пулини сарфламаслик учун муваққат кўприк ҳам барпо қилинган. Аҳоли ундан ўтиб, икки томонда турган ҳайдовчилар орқали манзилларига етиб олмоқда.

Шу билан бирга, Норин дарёсида экологлар томонидан эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар бор. Яъни дарё ўзани тобора чуқурлашиб кетмоқда. Ундаги тош “бебилиска” қазиб олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрда Kun.uz сайтида «Дарёдан тош-шағал олиш ишлари табиатга зиён етказяпти» сарлавҳали таҳлилий-танқидий мақола эълон қилинган, унда тош-шағал кавлаб олувчи, тошни қайта ишловчи тадбиркорлар фаолияти Ўзбекистон дарё ўзанлари ва қирғоқбўйи минтақаларига жиддий зарар етказаётгани айтилганди.

Мавзуга оид