15:41 / 23.09.2020
3899

Пойтахтда Фарғона йўли кўчасига ўтувчи айрим йўллар вақтинча ёпилмоқда

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 23:00дан 10 октябрь кунига қадар пойтахтда Фарғона йўли кўчасига Истиқбол, Нукус ва КҲАЙ кўчаларидан ўтиш йўллари ёпиқ бўлади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бунга таъмирлаш ишлари сабабдир. 

Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.

Top