Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 6та автобуснинг ҳаракатланиш йўналиши ўзгармоқда
Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар қилди.

Қайд этилишича, шу сабабли, 2020 йил 31 декабрга қадар Фарғона йўли кўчасининг Ёнғин-қутқарув қисми ("Ўзбек қоғози" ОАЖ) яқини ҳаракатланиш учун ёпилган.
“Шу муносабат билан 12-, 26-, 37-, 68-, 81-, 93-сонли автобус йўналишлари суратдаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиришини маълум қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, - дейилади “Тошшаҳартрансхизмат” маълумотида.
Мавзуга оид
09:23 / 11.07.2026
Тошкентда автобус қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026