Тошкент шаҳрида Фарғона йўли кўчасининг “Ислом ота” масжидидан Ёнғин-қутқарув қисми йўналишидаги қисми (мўлжал: “Ўзбек қоғози” ОАЖ) уч сутка давомида ҳаракатланиш учун қисман ёпилади. 

Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бу йўл таъмирлаш ишлари сабабли амалга оширилади.

Қайд этилишича, икки томонлама ҳаракатланиш қатнов қисмининг бир тарафи бўйлаб ташкил этилади.

Ҳайдовчиларга вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.