Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда 400 га яқин дельфин нобуд бўлди
Австралиянинг Тасмания орол-штатида 380га яқин қора дельфин ўзини соҳилга отиб, нобуд бўлди.
Таъкидланишича, оролнинг шарқий соҳилларидаги саёзликка икки кун давомида 470га яқин дельфин чиқиб қолган. Қутқарувчилар улардан 50га яқинини океанга қайтаришга муваффақ бўлишган, яна ўнлаб дельфинларга ёрдам кўрсатилмоқда.
“Улар ҳамон тирик ва сувда қолмоқда, биз уларни сақлаб қолишга умид қилмоқдамиз. Бироқ вақт ўтмоқда ва улар тобора ҳолдан тойиб бормоқда. Бизни хавфда қолган ва нобуд бўлаётган дельфинлар сони ошиб бораётгани қайғуга солмоқда”, деб айтган орол маъмурияти вакили Ник Дека.
Дельфинларни қутқариш бўйича операцияда 60 нафар махсус ўргатилган қутқарувчи иштирок этмоқда.
Маълумотларга кўра, бу Австралия тарихида бундай энг йирик ҳодиса ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026