Ўзбекистон | 17:46 / 24.09.2020
8238
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон «Ғузор – Регар» электр узатиш тармоғини тиклаш ишларини бошлади

Ўзбекистонда 500 кВ.ли «Ғузор – Регар» электр узатиш тармоғини тиклаш инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида Тожикистон Республикаси билан ҳамкорликда бир қатор инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан «Ўзбекистон Республикасида 500 кВ.ли «Ғузор – Регар» (Л-507) электр узатиш тармоғини тиклаш» инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида 500 кВ.ли «Ғузор – Регар» (Л-507) электр узатиш тармоғининг Ўзбекистон ҳудудидаги 63 километр узунликдаги қисми қайта қурилади. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 25 миллион АҚШ долларни ташкил этади.

Халқаро тендер танловлари натижаларига кўра, Хитойнинг Shanghai Electric Power Transmission & Distribution компанияси ғолиб деб топилди ва мазкур инвестицион лойиҳа ушбу компания билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Лойиҳа Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси баённомаси асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳа Ўзбекистон ва Тожикистон энергия тизимларининг параллель ишлаши вақтида электр энергияси ишончлилигини таъминлашга хизмат қилади, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул!

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич