Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кучли шамол Қашқадарёдаги юқори кучланишли электр узатиш тармоғи устунини йиқитди
Кучли шамол Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги юқори кучланишли электр узатиш тармоғи устунини йиқитган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун 2022 йил 28 январь куни Қашқадарё вилоятида эсган кучли шамол электр узатиш тармоқларига жиддий зарар етказган. Жумладан, юқори кучланишли 110 кВли электр узатиш тармоғи устунини йиқитган.
Қайд этилишича, ҳозирда махсус бригадалар томонидан ушбу носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ бугун Қашқадарё вилоятида эсган кучли шамол электр узатиш линияларига зарар етказмаслиги учун улар тармоқдан узиб қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Бундан ташқари кучли шамол Қарши шаҳридаги бозорнинг томини учиргани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026