07:55 / 18.05.2024
3288

Қум қазиб олиб, давлатга 357 млн сўм зарар етказган фуқаро ушланди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида табиий қум маҳсулотини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Прокуратура департаменти

Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва “Хавфсиз дарё” ДМ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган

Тадбирда фуқаро Б.Х. Қашқадарё дарёсининг Ғузор тумани “Зарбдор” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи муҳофаза майдонидан махсус техникалар ёрдамида 3,6 минг куб норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум маҳсулотини ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 357,7 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top