Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция Туркия устидан Халқаро судга мурожаат қилиши мумкинлигини билдирди
Греция бош вазирининг сўзларига кўра, Туркиянинг ҳаракатлари халқаро ҳуқуқни бузмоқда ҳамда минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солмоқда.
Фото: Anadolu
Агарда Туркия билан низони мулоқот йўли орқали ҳал қилишнинг имкони бўлмаса, Греция БМТ Халқаро судига мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда Греция бош вазири Кириакос Мицотакис маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг ҳаракатлари халқаро ҳуқуқни бузмоқда ҳамда минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солмоқда.
"Келинглар, гаплашамиз. Келинглар, умумий ечим излаймиз. Келинглар, дипломатияга имкон берамиз. Аммо агарда келишувга эриша олмасак, Гаагадаги Халқаро суднинг донолигига ишонишимизга тўғри келади", деди Греция бош вазири.
Шу йилнинг ёзида Греция Италия ва Миср билан денгиз ҳудудларини чегаралаш бўйича келишувга эришди. Бунга жавобан Анқара Греция-Миср келишувини тан олмаслигини билдирди ва Кастелоризо ороли яқинидаги денгиз шельфига ҳарбий кемалар ҳамроҳлигида ўзининг Oruc Reis кемасини сейсмик разведкага жўнатди.
Греция эса қуролли кучларини шай ҳолатга келтирди ва суверен ҳуқуқларини ҳимоя қилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026