Ўзбекистон | 11:08 / 25.09.2020
9997
1 дақиқада ўқилади

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тайинланди 

Бахтиёр Холматов Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари тайинланди. Президентнинг бу ҳақдаги тегишли қарори эълон қилинди.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 21 сентябрь куни имзоланган ПҚ-4838-сон ҳужжатга кўра, Бахтиёр Холматов Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Б.Холматов 1985 йилда туғилган, маълумоти олий, муҳандис. Тошкент давлат техника университетини кончилик иши (очиқ кончилик ишлари) мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У 2010 йилдан шу кунга қадар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг турли лавозимларида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ғуломов Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси лавозимида иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Мавзуга оид