Ўзбекистон | 16:03 / 05.11.2020
4451
1 дақиқада ўқилади

9 ой давомида «Ўзтрансгаз» тасарруфидаги магистрал газ қувурларида 3та авария содир бўлган 

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва тегишли ташкилот вакиллари билан бирга “Табиий газ қувурлари тизимининг ҳолати ва ушбу соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан” олиб борилган ўрганишлар натижасида республика ҳудудидаги магистрал газ қувурлари ҳимоя зонасида жами 2 425та ноқонуний қурилмалар мавжудлиги аниқланган. 

Қўмита ходимлари томонидан “Ўзтрансгаз” АЖ фойдаланишида бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларида жами 31 маротаба назорат профилактика ишлари амалга оширилди. Аниқланган 426та камчиликлардан 403таси бартараф этилди, қолганларининг ижроси назоратга олинди.   

Жорий йилнинг 9 ойи давомида “Ўзтрансгаз” АЖ тасарруфидаги магистрал газ қувурларида 3та авария содир бўлган. Аварияларни бартараф этиш ва магистрал газ қувурларни таъмирлаш учун жами 2 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар сарф қилинган. 

Магистрал газ қувурларининг лойиҳаларида кўзда тутилган 2 340та электр-кимёвий ҳимоя станцияларидан 1 478таси ишчи ҳолатда, 952таси белгиланган талабларга жавоб бермаганлиги, таъмирлаш ишлари бажарилмагани ва зарур эҳтиёт қисмлар билан таъминланмаганлиги сабабли ишсиз ҳолатда, дейилади Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси маълумотида. 

Мавзуга оид