Ўзбекистон | 18:45 / 25.09.2020
27500
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри ва икки вилоятда божхона бошқармалари бошлиқлари ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси президенти фармойишига биноан бир қатор ҳудудий божхона бошқармаларида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Жумладан, божхона хизмати полковниги Толибжон Баҳодирович Саидов Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармасининг собиқ бошлиғи Ботир Аҳмаджонович Дадаматов 2020 йилнинг июлида ишдан олинганди.

Божхона хизмати подполковниги Қаҳрамон Акбарович Умаров Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Божхона хизмати подполковниги Нодир Камолиддинович Мусамуҳаммедов Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Мавзуга оид