Жаҳон | 17:32 / 26.09.2020
4470
1 дақиқада ўқилади

Бельгияда кунлик коронавирус юқтириш ҳолатлари 40 фоизга ўсди

9-22 сентябрь кунларидаги маълумотлар бўйича касаллик юқтириш даражаси 100 минг кишига 161тани ташкил этган. Аввалги кўрсаткич эса 150тани ташкил этганди.

Фото: REUTERS / Yves Herman

Бельгияда 16-22 сентябрь кунлари кунлик коронавирус юқтириш ҳолатлари ўртача 1540тага етди. Бу ҳақда RTBF телеканали хабар бермоқда.

 Қайд этилишича, бу аввалги ҳафтага нисбатан 40 фоизга кўпдир.

9-22 сентябрь кунларидаги маълумотлар бўйича касаллик юқтириш даражаси 100 минг кишига 161тани ташкил этган. Аввалги кўрсаткич эса 150тани ташкил этганди.

Бельгияда пандемия бошланганидан буён коронавирус юқтириш билан боғлиқ 110976та ҳолат қайд этилган, 9969 киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид